locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хулиан Алварес: «Клубдаги керакли одамлар билан бу масала юзасидан аллақачон самимий суҳбатлашдим»

Хулиан Алварес 2026 йилги Жаҳон чемпионати доирасидаги Австрияга (2:0) қарши ўйиндан кейин берган интервьюсида «Атлетико»ни тарк этиш истагини билдирди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Хулиан Алварес: «Клубдаги керакли одамлар билан бу масала юзасидан аллақачон самимий суҳбатлашдим»
photo: gettyimages

Хулиан Алварес 2026 йилги Жаҳон чемпионати доирасидаги Австрияга (2:0) қарши ўйиндан кейин берган интервьюсида «Атлетико»ни тарк этиш истагини билдирди.

— Чемпионатдан кейин келажагингизга ойдинлик киритиладими?

— Ростини айтсам, билмайман. Ҳозир бу ҳақда гапириш вақти эмас. Лекин мен бу мавзуни четлаб ўтмоқчи ҳам эмасман, жавоб беришдан ҳам бош тортмайман.

Ҳар доим очиқ ва тўғрисўз инсон бўлишга ҳаракат қиламан. Клубдаги керакли одамлар билан бу масала юзасидан аллақачон самимий суҳбатлашдим.

— Демак, кетишим мумкин, деб ўйлайсизми?

— Нима бўлишини билмайман. Аммо, менимча, трансфер ҳамма учун энг яхши ечим бўлади. Ўз орзумни рўёбга чиқармоқчиман, — дейди аргентиналик ҳужумчи.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг