Хулиан Алварес “Атлетико” машғулотларига қайтди
Мадриднинг “Атлетико” клуби Хулиан Алвареснинг жамоа машғулотларига қайтганини расман маълум қилди. 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этган аргентиналик ҳужумчи таътилдан сўнг клуб қароргоҳига етиб келган. У билан бирга Маркос Льоренте, Алекс Баэна ва Хуан Муссо ҳам жамоага қайтган.
10-август куни футболчилар тиббий кўрикдан ўтди. Энди улар жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар назорати остида махсус дастур асосида шуғулланади. Кейинчалик футболчилар “Атлетико”нинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилиши режалаштирилган.
Алвареснинг Мадридга қайтиши унинг келажаги ҳақидаги трансфер миш-мишлари фонида алоҳида эътибор тортмоқда. Аввалроқ ҳужумчи аввал бош мураббий Диего Симеоне, кейин эса клуб раҳбарияти билан учрашиб, “Атлетико”ни тарк этиш истагини шахсан билдирмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Шунингдек, аргентиналик футболчининг “Барселона”га ўтишни истаяётгани айтилмоқда. Бироқ ҳозирча Алвареснинг трансфери бўйича расмий келишув мавжуд эмас. Айни пайтда футболчи “Атлетико”га қайтган ва янги мавсумга тайёргарлик жараёнини Мадрид клуби билан бошлайди.