locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хулиан Алварес “Атлетико” машғулотини ўтказиб юбoрди

Футболчининг ҳолати клуб томонидан назорат қилинмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Атлетико” ҳужумчиси Хулиан Алварес жамоанинг навбатдаги машғулотида иштирок этмади. Бу ҳақда журналист Рубен Урия маълум қилди. Мадрид клуби вакиллари ҳам аргентиналик футболчининг машғулотда бўлмаганини тасдиқлаган.

Манбага кўра, Алварес кечаси яхши ухламаган ва ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли машғулотга келмаган. Футболчининг ҳолати клуб томонидан назорат қилинмоқда.

Аргентиналик ҳужумчи яқинда “Атлетико” мухлисларининг танқидига ҳам учради. Ла Лига 1-турида “Вильярреал”га қарши 2:2 ҳисобига якунланган учрашувда мадридлик мухлислар Алваресни ҳуштакбозлик билан кутиб олишди.

Маълумот учун, Алвареснинг ёзги трансфер ойнаси давомида “Атлетико”ни тарк этиб, “Барселона”га ўтишни истаяётгани ҳақида хабарлар тарқалган. Бироқ Мадрид клуби футболчини қўйиб юбориш ниятида эмас.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг