locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хулиан Алварес «Атлетико Мадрид» тарихида янги рекорд ўрнатди

Аргентиналик футболчининг «матрасчилар» билан тузган амалдаги шартномаси 2030 йили якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес УЕФА Чемпионлар Лигаси яримфиналидан ўрин олган «Арсенал»га қарши дастлабки баҳсда (1:1) гол муаллифига айланди. Ушбу гол эвазига аргентиналик форвард Мадрид клуби тарихида бир мавсум давомида Европанинг энг нуфузли турнирида 10 та гол уришга муваффақ бўлган илк футболчи сифатида рекорд қайд этди.

Жорий мавсумда Алварес «матрасчилар» сафида барча турнирлар доирасида 48 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 20 та гол ва 9 та самарали узатмани ёздириб қўйди.

Маълумот учун, аргентиналик ҳужумчининг «матрасчилар» билан тузган амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган. Унинг Transfermarkt'даги нархи 90 миллион еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» ва «Атлетико» жамоалари ўртасидаги жавоб учрашуви 5 май куни Лондоннинг «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг