Хуан Себастьян Верон: «Мессининг ҳамма ўйинларда майдонга туша олишига ишончим комил эмас»
Собиқ футболчи 38 ёшли юлдузнинг мундиалдаг ииштироки ҳақида гапирди.
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
Аргентина терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Хуан Себастьян Верон 38 ёшли жамоа сардори Лионел Мессининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги барча учрашувларда иштирок эта олишига шубҳа билдирди.
«Месси ва унинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига нисбатан эҳтиёткор бўлишимиз керак. Унинг ёшини ҳисобга олсак, барча ўйинларда майдонга туша олишига ишончим комил эмас. Ўйлашимча, биз унга ёрдам беришимиз, унинг ўзи ҳам бу ёрдамни қабул қилишга йўл қўйиши керак. Бу ҳам осон эмас…
Ҳозирда Хулиан Алварес, Лаутаро Мартинес ва Энсо Фернандес ажойиб спорт формасида. Шу билан бирга, ёш футболчиларга ҳам эътибор қаратиш лозим — Пас ҳозир яхши ҳолатда, Лопес ҳам шундай», — деди Верон.