Хуан Арисала «Милан» футболчиси — Романо
«Россонерилар» колумбиялик футболчи трансфери бўйича келишувга эришди.
ФОТО: Getty Images
Италиялик журналист Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар беришича, 20 ёшли колумбиялик ҳимоячи Хуан Арисала «Депортиво Индепендьенте» клубидан «Милан»га ўтмоқда.
Манбага кўра, футболчи бўйича Англия ва Бельгия клубларидан келган таклифлар рад этилган.
Трансфер суммаcи 3 млн еврони ташкил этади. Бу миқдор «Депортиво Индепендьенте» ва Колумбия чемпионати тарихидаги энг қиммат сотувлардан бири бўлиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер ойнасидан «Милан» «Брайтон»дан чап қанот ҳимоячиси Первис Эступиньянни ҳам сотиб олганди.
Жорий мавсумда 20 ёшли Хуан Арисала клуб сафида барча турнирлар доирасида 26 учрашувда майдонга тушиб, икки гол ва битта голли узатма қайд этди.
Насрулло Каримов
Журналист