Христос Цолис — «Арсенал» футболчиси
Унинг трансфер нархи 40 миллион еврога баҳоланган.
Фото: Arsenal
Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячи Христос Цолиснинг Бельгиянинг «Брюгге» жамоасидан трансфер қилинганини эълон қилди.
«Христос Цолис билан узоқ муддатли шартнома имзоланганини мамнуният билан маълум қиламиз. 24 ёшли ҳужумкор футболчи «Брюгге»дан сафиимизга қўшилди. У Бельгия клуби сафида барча мусобақаларда 108 та учрашувда майдонга тушиб, 43 та гол урди ва 45 та голли узатма муаллифи бўлди», — дейилади клуб хабарида.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» 2025/26 йилги Англия Премьер-лигаси мавсумини 85 очко билан биринчи ўринда якунлаб, мамлакат чемпионига айланган эди.
Лондонликлар янги мавсумдаги илк учрашувини 21 август куни «Ковентри Сити»га қарши ўтказади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист