Христо Стоичков: ўзбек термаси учун ноодатий номзод?
Футбол тарихида ўз номини қолдирган болгариялик Христо Стоичков ФИФАнинг Football for Schools лойиҳаси доирасида Марказий Осиё бўйлаб сафар қилмоқда. У аввал Қирғизистонга ташриф буюрди, кейинги манзил эса Тожикистон. Унинг Ўзбекистонга ҳам келиши ҳали маълум эмас.
Шу ўринда спорт журналисти Александр Троицкий қизиқарли фикр билдирди:
«Менимча, Стоичковни Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлигига таклиф қилиш мумкин. Ростини айтганда, унинг мураббийлик фаолиятида катта ютуқлари йўқ, балки аксинча. Аммо кўпчилик учун муҳим омил — диққат марказида бўлиш. Стоичков эса ўзининг баҳсли характери билан терма жамоага жаҳон чемпионатида улкан эътиборни кафолатлайди. Қайси Лёв, Билич ёки Терим? Стоичков иштирокида ҳар бир матбуот анжумани Netflix реалити-шоусига айланиши шубҳасиз».
Троицкийнинг бу таклифи футбол мухлислари орасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлиши табиий.