locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хотира турнири. ЎФФ жамоаси финалда Бунёдкор билан ўйнайди

Учрашув 2-октябрь соат 17:30 да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хотира турнири. ЎФФ жамоаси финалда Бунёдкор билан ўйнайди
photo: UFF

Таниқли футбол шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаев хотирасига бағишлаб учинчи марта ўтказилаётган мусобақанинг ҳал қилувчи учрашувларида куч синашадиган жамоалар ҳамда муддати маълум бўлди. Олдин хабар берганимиздек, мусобақанинг “A” гуруҳида қатнашган Ўзбекистон футзал федерацияси жамоаси барча учрашувларда рақибларини мағлубиятга учратиб, биринчи ўринни эгаллади. ЎФФ 1-турда ЎФАни (4:2), 2-турда “Sport-TV”ни (7:0), 3-турда эса “Марказий сектор” (13:0) жамоасини доғда қолдирди.

“B” гуруҳидан эса финал йўлланмаси йўлида “Бунёдкор” футбол клуби фахрийлари “Sport.uz” (2:0), “Тонг” (8:2) ва “Championat.asia” (4:0) жамоаларидан устун келди. Энди 2 октябрь санаcида иккала гуруҳда юз фоизлик натижа кўрсатган жамоалар финал учрашувида куч синашишади. Гуруҳларда 2-4 ўринларни банд этган жамоалар ҳам плей-офф сериясида қолган ўринлар учун курашни давом эттиришади.

Плей-офф учрашувлари тақвими қуйидаги суратда ўз аксини топган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг