locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Хоразм-w\" \"Шўртан-w\"га жавобсиз тўртта гол урди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Хоразм-w" "Шўртан-w"га жавобсиз тўртта гол урди
PHOTO: Telegram

Шўртан-W жамоаси навбатдаги тур доирасида Хоразмга сафар уюштирди. Қизларимиз кучли рақибга қарши майдонга тушишди ва бор кучи билан кураш олиб боришди. Бироқ бугун омад мезбон томонида бўлди. Беллашув 4:0 ҳисобида “Хоразм-W” фойдасига якунланди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида хоразмлик футболчилар фаол ҳаракат қилиб, 40-дақиқада Гулноза Ахмедова ҳисобни очди. Иккинчи таймда эса майдон эгалари устунлигини кучайтиришди. 50-дақиқада Камила Тўхтасинова, 55-дақиқада Дилдора Утамова ва 83-дақиқада Бехзодахон Эшмурадова гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтиришди.

Шўртан-W жамоаси барча ҳаракатларда фидокорона ўйнади, бир неча бор қарши ҳужум уюштирди, афсуски, уларни голга айлантира олмади.

Аёллар Биринчи Лигаси – 6-тур

ХОРАЗМ-W 4:0 ШЎРТАН-W

Голлар:
40' — Г.Ахмедова (1:0)
50' — К.Тўхтасинова (2:0)
55' — Д.Утамова (3:0)
83' — Б.Эшмурадова (4:0)

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг