Хоразмда «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида енгил атлетика мусобақаси ўтказилди
Спортнинг енгил атлетика тури бўйича Хоразм вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Фото: Спорт вазирлиги
Урганч Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида вилоятдаги 6 та олий таълим муассасаси талабалари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича Хоразм вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мусобақа якунларига кўра:
1-ўрин — Урганч давлат университети (УрДУ)
2-ўрин — Урганч давлат педагогика институти (УрДПИ)
3-ўрин — “Маъмун” университети
Мазкур мусобақа ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спортга бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист