locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Хоразм» жамоаси тиббий кўрикдан ўтказилди

Барча жараёнлар белгиланган тиббий меъёрлар асосида амалга оширилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Хоразм» жамоаси тиббий кўрикдан ўтказилди
Фото: Хоразм ПФК

Янги мавсум олдидан Хоразм ПФК жамоаси футболчилари тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббий назорат жараёнида футболчиларнинг умумий соғлиги, жисмоний ҳолати ҳамда спорт фаолиятига тайёргарлик даражаси мутахассислар томонидан атрофлича ўрганилди.

Кўрик давомида юрак-қон томир тизими, нафас олиш, суяк-мускул тизими ҳолати, шунингдек, умумий тиббий таҳлиллар ўтказилди. Барча жараёнлар белгиланган тиббий меъёрлар асосида амалга оширилди.

Тиббий кўрикнинг асосий мақсади — футболчилар соғлиғини муҳофаза қилиш, жароҳатларнинг олдини олиш ва мавсум давомида жамоанинг барқарор иштирокини таъминлашдан иборат.

Жамоа аъзолари кейинги машғулотлар ва мусобақаларга тўлиқ тайёр ҳолда киришиши режалаштирилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг