Хоразм вилояти футбол академиясида ёшлар билан учрашув ўтказилди
Хоразм вилояти футбол академиясида ёш футболчиларда ватансеварлик руҳини мустаҳкамлаш, миллий ўзликни англаш ҳамда жамоавий қадриятларни шакллантириш мақсадида Хоразм ПФК спорт директори Хурсандбек Маткаров ҳамда жамоа аъзолари Рустам Абдулҳамидов ва Аббос Отохонов иштирокида учрашув ташкил этилди.
Учрашув давомида футболчилар ўзларининг профессионал фаолияти, катта футболга кириб келиш жараёнлари ҳамда кўплаб миллатларда тўп сурган даврларида ҳис этган масъулияти, Ватан қадри, соғинч ва кўникмалар ҳақида самимий фикрлар билан ўртоқлашдилар.
Шунингдек, ёш тарбияланувчиларга спортда муваффақиятга эришиш йўлида интизом, меҳнатсеварлик ва Ватанга садоқат муҳим ўрин тутиши таъкидланди. Учрашув савол-жавобларга бой тарзда ўтиб, ёш футболчилар учун ниҳоятда қизиқарли ва мазмунли бўлди.