locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Хоразм» - «Андижон». Ўзаро ўйинлар тарихидан

«Хоразм» – «Андижон» беллашуви соат 19:00 да бошланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Хоразм» - «Андижон». Ўзаро ўйинлар тарихидан
Фото: Андижон ПФК

«Андижон» жамоаси 11-турни Урганчда «Хоразм»га қарши ўтказишидан хабарингиз бор.

Ўтган йили ҳар иккала ўйинда ҳам «Андижон» ушбу рақибини бир хил – 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Ушбу жамоаларнинг чемпионатдаги статистикасига тўхталадиган бўлсак, 18 маротаба майдонда тўқнаш келишган. «Андижон»да 10, «Хоразм»да эса 4 та ғалаба бор. Яна 4 та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбати 37\19 «Андижон» фойдасига.

«Андижон» ва «Хоразм» иштирокидаги учрашувлар тарихидаги энг йирик ҳисоб 2006 йилги чемпионатда кузатилган бўлиб, унда жамоамиз рақибини 7:1 ҳисобида тор-мор келтирган.

4 май куни бўлиб ўтадиган «Хоразм» – «Андижон» беллашуви соат 19:00 да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг