“Хоразм” 2026/2027-мавсум Олий лига йўлланмасини қўлга киритди!
Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида футзал бўйича 2026/2027-йилги мавсумда Олий лигада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ўтиш учрашуви бўлиб ўтди. Унда якунланган мамлакат чемпионатида 11-ўринни эгаллаган Навоийнинг “Қизилқум” ҳамда Биринчи лига мусобақаларида 2-ўринни қўлга киритган Урганчнинг “Хоразм” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.
Қизиғи, ушбу жамоалар бундан бир ой аввал Ўзбекистон кубоги доирасида бир гуруҳдан жой олиб, ўзаро куч синашган эди. Ўшанда томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга рози бўлишганди. Бу сафарги учрашув эса мутлақо бошқача руҳда кечди. Ҳар икки жамоа илк дақиқалардanoq ғалаба учун майдонга тушганини намоён этди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаги кескин ва тезкор ҳужумлардан сўнг ташаббус “Хоразм” футболчилари томонига ўта бошлади. Урганчликлар ҳудудий устунликни ҳам қўлга киритиб, буни ҳисобда акс эттиришга муваффақ бўлишди. 4-дақиқада Хуршид Раҳмоновнинг зарбасини Севдийор Ўринов қайтара олмади ва ҳисоб очилди — 1:0.
Шундан сўнг “Қизилқум” қарши ҳужумларга таянишга мажбур бўлди. Ана шундай вазиятларнинг бирида навоийликлар мувозанатни тиклашди. Алаёр Садировнинг ўнг қанотдан амалга оширган аниқ зарбаси гол билан якунланди — 1:1.
Танаффусдан кейин ҳам ўйин манзараси деярли ўзгармади. Тўп назоратини ўз қўлида ушлаб турган “Хоразм” учрашувнинг ҳал қилувчи паллаларида яна икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Дубл муаллифига айланган Ғиёсбек Қушназаров эса баҳс қаҳрамони бўлди.
Якунда “Хоразм” 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритиб, 2026/2027-йилги мавсумда Олий лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Олий лигага ўтиш ўйини
ХОРАЗМ — ҚИЗИЛҚУМ – 3:1 (1:1). Тошкент. “Юнусобод” спорт мажмуаси. 06.06.2026-йил.
ГОЛЛАР: 1:0 — Хуршид Раҳмонов (4'), 1:1 — Алаёр Садиров (9'), 2:1 — Ғиёсбек Қушназаров (35'), 3:1 — Ғиёсбек Қушназаров (39').
Ҳакамлар: Никита Афиногенов, Умид По'латов, Анатолий Рубаков, Сардор Миродилов.
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев
“ХОРАЗМ” (бошланғич бешлик): 12.Камол Назаров, 4.Бобурбек Раззоқберганов,9.Жаҳонгир Нарзуллаев, 10.Соҳиб Нарзуллаев, 27.Хуршид Раҳмонов.
Захирадагилар: 6.Сарварбек Мадримов, 7.Ғиёсбек Қушназаров, 8.Иброҳим Искандаров, 14. Ислом Иброҳимов, 15.Сарварбек Раҳимов, 20.Темурбек Ибодуллаев, 22.Сарвар Уразалиев.
ҚИЗИЛҚУМ (дастлабки бешлик): 1.Севдийор Ўринов, 4.Асадбек Йўлдошев, 10.Азизжон Шахаров, 17.Алаёр Садиров, 27.Фернандо Родригес де Соуза.
Захирадагилар: 12.Бекали Абдураҳмонов, 2.Собир Тургунов, 5.Жалол Эгамов, 7.Эгам Ҳакимов, 8.Ёрқин Қуролов, 9.Достон Усмонов, 11.Азимжон Шамсутдинов, 14.Наврўз Зокиров, 15.Санъатжон Эргашев, 20.Анвар Содиқов.
ОГОҲЛАНТИРИШЛАР: Ғиёсбек Қушназаров (8'), Алаёр Садиров (39').