Холанд «Реал»га ўтишни истамаяпти
25 ёшли футболчининг бозор қиймати 200 миллион еврони ташкил этади.
ФОТО: Getty images
Эрлинг Холанд ҳозирча «Реал»га ўтиш вариантини кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда El Nacional хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»ни тарк этганидан кейин норвегиялик ҳужумчи бошқа клубга ўтиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр. Бироқ у мадридликлар сафига қўшилишни истамаяпти.
Бунинг асосий сабаби — «Реал»да Килиан Мбаппе ва Винисиус Жуниор каби юлдузлар ўйнаётганидир. Хабарда таъкидланишича, Холанд мазкур икки футболчи билан бир ечиниш хонасини бўлишишни хоҳламайди.
2025/26 йилги мавсумда «Манчестер Сити» ҳужумчиси барча мусобақаларда 52 та учрашувда қатнашиб, 38 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, 25 ёшли футболчининг бозор қиймати 200 миллион еврони ташкил этади.