locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Холанд: \"Мавсум давомида муҳим очколарни қўлдан чиқардик, барқарор ўйнамадик\"

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Холанд: "Мавсум давомида муҳим очколарни қўлдан чиқардик, барқарор ўйнамадик"
Фото: Getty Images

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд мавсум борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг фикрича, “Сити” ёмон мавсум ўтказмаган.

“Биз Премьер-лигада кетма-кет 4 маротаба чемпион бўлдик. Афсуски, 5-бор чемпионликни тантана қилишни мақсад қилгандик, бу муваффақиятсиз якунланди. Аммо бу унчалик ҳам ёмон натижа эмас. Ишончим комилки, жамоамиз ЧЛ йўлланмасига эга бўлади.

Мавсум давомида муҳим очколарни қўлдан чиқардик, барқарор ўйнамадик. Жароҳатлар ҳам натижаларга таъсир кўрсатди. Кейинги мавсумда яна ўз даражамизда ўйнаймиз”, - деди Холанд.

Маълумот учун, Пеп Гвардиола қўл остидаги “Манчестер Сити” АПЛда 36 та учрашувда 65 очко жамғарди ва турнир жадвалида 4-ўринни банд этмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг