Холанд “Манчестер Сити”дан кетса, фақат икки клуб вариантини кўриб чиқади
“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд клубни тарк этадиган бўлса, фаолиятини Англияда давом эттиришни режалаштирмаяпти. Норвегиялик футболчи кейинги манзил сифатида фақат Мадриднинг “Реал” клуби ёки “Барселона” вариантларини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда TeamTalk нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Холанд Ла Лигани фаолиятини давом эттириш учун энг мақбул чемпионат деб ҳисобламоқда. Шу сабаб у “Манчестер Сити”дан кетишга қарор қилса, Англиянинг бошқа клубига ўтишни истамайди. “Реал Мадрид” ва “Барселона” эса ҳужумчининг асосий эҳтимолий вариантлари сифатида кўрсатилмоқда.
Холанднинг келажаги “Манчестер Сити”нинг молиявий қоидабузарликлар бўйича ишига боғлиқ бўлиши мумкин. Клуб жиддий санкцияларга дуч келиши эҳтимоли фонида бир қатор етакчи футболчиларнинг келажаги муҳокама қилинмоқда. Шунга қарамай, Холанднинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2034-йил ёзига қадар амал қилади.
Маълумот учун, Эрлинг Холанд 2026/27 мавсумида “Манчестер Сити” сафида Премьер-лигада 5 та учрашувда 5 та гол, Чемпионлар лигасида эса 1 та ўйинда 2 та гол қайд этди. Комьюнити Шилд баҳсини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, у жорий мавсумда клуб сафида 7 та учрашувда 593 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, жами 7 та гол урган.