locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Холанд «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақида фикр билдирди

Футболчи “Манчестер Сити”да бахтли
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Холанд «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақида фикр билдирди
ФОТО: Getty images

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд фаолиятининг ҳозирги босқичи ва клуб истиқболлари ҳақида фикр билдирди.

“Сўнгги бир йил ичида кўплаб ўзгаришлар юз берди. Жамоада узоқ вақтдан бери ўйнаб келаётган футболчилар кўп, шунинг учун янги келганларга вақт керак. Янги лигага, янги мамлакатга келиш осон эмас — мослашиш учун вақт талаб этилади. Ўйлайманки, бизни ҳайажонли даврлар кутмоқда ва мен уларнинг бир қисми бўлишни сабрсизлик билан кутяпман.

Мен жуда бахтлиман ва бундан кейин нима бўлишини ҳайажон билан кутяпман, чунки ҳозир “Сити” учун клуб сифатида ҳам, мен учун ўйинчи сифатида ҳам ҳақиқатан ҳам ҳайажонли давр. Мен “Сити” билан ҳамкорликни давом эттиришни интиқлик билан кутяпман”, — дея Холанднинг сўзларини келтиради ESPN.

АПЛнинг 33-туридан сўнг “Манчестер Сити” 70 очко билан турнир жадвалининг иккинчи поғонасида бормоқда. Пешқадам “Арсенал”дан уч очко ортда қолмоқда, бироқ “шахарликлар”да яна битта захира ўйини бор. Англия Кубоги финалида “Манчестер Сити” 16-май куни “Челси”га қарши ўйнайди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг