locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Холанд «Ман Сити» сафида 150-голини урди

Норвегиялик форвард кеча «Брайтон» дарвозасини ишғол этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд тўпурар сифатидаги муҳим юбилеини нишонлади. Кеча у АПЛ доирасида «Брайтон»га қарши ўйинда (1:1) гол урди. Ушбу гол норвегиялик ҳужумчи учун «шаҳарликлар» сафидаги 150-гол бўлди.

«Манчестер Сити» матбуот хизмати Холандни ушбу ютуқ билан табриклади. Эрлинг 150 та гол уриш учун барча мусобақаларда 173 та учрашув ўтказди. Шунингдек, унинг ҳисобида 25 та голли узатма ҳам мавжуд.

Эрлинг Холанд «шаҳарликлар» сафида 2022 йил ёзидан буён тўп сурмоқда. У жамоага Дортмунднинг «Боруссия» клубидан келиб қўшилган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг ҳозирги бозор қиймати 200 миллион еврога тенг ва у сайёрадаги энг қиммат уч футболчидан бири ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг