locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Холанд гол уриш бўйича жорий мавсум АПЛда энг яхши натижани қайд этмоқда

Норвегиялик ҳужумчи 17 та ўйинда 19 та гол муаллифи бўлди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Холанд гол уриш бўйича жорий мавсум АПЛда энг яхши натижани қайд этмоқда
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия Премьер-лигасининг 17-тури доирасида «Вест Хэм»га қарши ўйинда (3:0) ҳисобни очди. Шу тариқа норвегиялик форвард жорий мавсумда АПЛдаги 10-учрашувда жамоасининг илк голини муаллифига айланди. Бу кўрсаткич Англия чемпионатида энг яхшиси ҳисобланади, деб хабар бермоқда Opta Sport’нинг X ижтимоий тармоғидаги аккаунти.

Холанд бундан аввал ҳам «шаҳарликлар»нинг илк голларини «Вулверхэмптон» (4:0), «Брайтон» (1:2), «Арсенал» (1:1), «Брентфорд» (1:0), «Эвертон» (2:0), «Борнмут» (3:1), «Ливерпуль» (3:0), «Фулхэм» (5:4) ва «Кристал Пэлас» (3:0)га қарши учрашувларда киритган.

Қайд этилишича, 2025/2026 мавсумида АПЛда биринчи голни беш мартдан кўп урган бошқа футболчи йўқ.

Жорий мавсумда 25 ёшли Эрлинг Холанд Англия чемпионатида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва учта голли узатма амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг