locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Холанд — АПЛда энг кўп маош олувчи футболчи

Гвардиола мураббийлар орасида етакчи.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Холанд — АПЛда энг кўп маош олувчи футболчи
ФОТО: Getty images

L'Équipe нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи футболчилар ва мураббийлар рейтингини эълон қилди.

Нашр берган маълумотларга кўра, Эрлинг Холанд чемпионатда энг кўп маош олувчи ўйинчи ҳисобланади. Унинг ойлик иш ҳақи 2 млн 630 минг еврони ташкил қилади.

Топ-5дан қуйидаги футболчилар ўрин олган:

1. Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”) — 2 630 000 евро
2. Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”) — 2 000 000 евро
3. Каземиро (“Манчестер Юнайтед”) — 1 750 000 евро
4. Виржил ван Дейк (“Ливерпуль”) — 1 750 000 евро
5. Бруну Фернандеш (“Манчестер Юнайтед”) ва Букайо Сака (“Арсенал”) — 1 500 000 евро.

Мураббийлар орасида эса Пеп Гвардиола етакчилик қилмоқда — унинг ойлик маоши 1 920 000 еврони ташкил этади. Кейинги ўринларда Микель Артета («Арсенал») — 1 250 000 евро ва Унаи Эмери («Астон Вилла») — 770 000 евро билан жойлашган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг