locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хин жароҳати сабаб ЖЧ–2026нинг қолган қисмини ўтказиб юборади

Футболчи Японияга қарши баҳсда жароҳат олган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хин жароҳати сабаб ЖЧ–2026нинг қолган қисмини ўтказиб юборади
ФОТО: Getty images

«Аталанта» ва Швеция миллий терма жамоаси ҳимоячиси Исак Хин жароҳати туфайли Жаҳон чемпионати–2026даги иштирокини муддатидан олдин якунлагани ҳақида баёнот берди.

Футболчи жароҳатни гуруҳ босқичининг 3-турида Японияга қарши кечган ва 1:1 ҳисобида якунланган учрашувда олган эди.

«Орзуим ушалди, аммо афсуски, мен учун у кутганимдан эртароқ тугади. Биринчи кунданоқ бизни қўллаб-қувватлаган барча швециялик мухлисларга раҳмат — сизлар ажойибсизлар. Жамоадошларим ва терма жамоада меҳнат қилаётган барчага футболчи эришиши мумкин бўлган энг яхши тажриба учун чексиз миннатдорлик билдираман.

Қувончли ва қийин дамларда доимо ёнимда бўлган оилам ва яқин дўстларимга миннатдорлигимни сўз билан ифода этиш қийин. Олға, Швеция! Мен албатта қайтаман», — деб ёзди Хин ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Швеция миллий терма жамоаси 1 июль куни Жаҳон чемпионати–2026 1/16 финали доирасида Франция терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг