locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хименес жарроҳлик столига ётади

«Милан» ҳужумчисининг тўпиғи операция қилинади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Милан» ҳужумчиси Сантьяго Хименес ўнг тўпиғидан операция қилиниши аниқ бўлди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.

Ҳужумчи сўнгги бор 28 октябрь куни «Аталанта»га қарши ўйинда майдонга тушган ва 62-дақиқада алмаштирилган эди. Шу вақтдан бери футболчи даволаниш курсини ўтди, бироқ эндиликда жарроҳлик амалиёти ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди. Операция шу ҳафта охирида ёки кейинги ҳафтанинг бошида амалга оширилади.

Маълум қилинишича, муаммо бевосита суяк билан боғлиқ бўлиб, пайлар ёки тоғайларга зарар етмаган. Шу сабабли Хименес тахминан олти ҳафтадан сўнг майдонга қайтиши мумкин. Тикланишнинг максимал муддати эса икки ой этиб баҳоланмоқда.

Жорий мавсумда Сантьяго Хименес «Милан» сафида 11 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг