locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хименес «Вулверхэмптон»га қайтиши мумкин

Хименес 2018 йилдан 2023 йилгача «Вулверхэмптон»да ўйнаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хименес «Вулверхэмптон»га қайтиши мумкин
ФОТО: Getty images

Мексика терма жамоаси ҳужумчиси Рауль Хименес бу ёзда катта эҳтимол билан «Вулверхэмптон»га қайтади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.

Ўтган мавсумда Хименес «Фулҳэм» сафида тўп сурган, ўтган клуб мавсумининг 43 та ўйинида футболчи 10 та гол уриб, учта голли узатмани амалга оширган.

Ўйинчининг Лондон клуби билан шартномаси 2026 йил 30 июнда якунига етади. Transfermarkt сайти маълумотларига кўра, мексикаликнинг ҳозирги бозор қиймати 3 млн еврони ташкил этади.

Хименес 2018 йилдан 2023 йилгача «Вулверхэмптон»да ўйнаган. Умуман олганда, футболчи ушбу жамоа таркибида 166 та учрашувда иштирок этиб, 57 та гол урган ва 23 та ассист қайд этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг