locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хименес пеналтидан унумли фойдаланиш бўйича АПЛ тарихига кирди

Мексикалик форвард 11 та пеналтининг барчасини аниқ амалга оширди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг «Фулхэм» клуби ҳужумчиси Раул Хименес Англия Премьер-лигаси тарихида пеналтидан фойдаланиш бўйича рекордни такрорлади.

Мексикалик форвард 11 та пеналтининг барчасини аниқ амалга ошириб, собиқ «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Яя Туре қайд этган натижага тенглашди. Бу ҳақда Opta хабар берди.

Хименес 34 ёшда бўлиб, у «Фулхэм» сафида 2023 йил ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда тажрибали ҳужумчи барча мусобақаларда 20 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Transfermarkt порталига кўра, Раул Хименеснинг бозор қиймати 4 млн еврофни ташкил этади. Ҳужумчининг «Фулхэм» билан амалдаги шартномаси 2026 йил июнига қадар мўлжалланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг