locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хави Жоан Лапортани ўзига қарши «медиа-кампания» уюштиришда айблади

Испаниялик мутахассис «Барселона»даги кадрлар сиёсати борасидаги ҳақиқатларни очиқлади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона»нинг собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес клуб президенти Жоан Лапорта билан бўлган кескин муносабатлари ва клубдаги кадрлар сиёсати борасидаги ҳақиқатларни очиқлади. Испаниялик мутахассиснинг таъкидлашича, Лапорта унинг нуфузига путур етказиш учун атайлаб ёлғон маълумот тарқатган.

La Vanguardia нашрига берган интервьюсида Хави шундай деди:

«Лапорта менга қарши медиа-кампания бошлади. У ҳатто Серхи Роберто, Араухо, Педри ва Рафинья каби футболчилар билан суҳбатлашиб, гўёки мен уларни сотмоқчи эканлигимни айтган. Бу — мутлақо ёлғон. Мен ҳеч қандай футболчилар рўйхатини тузмаганман. Биз фақат бир нафар футболчини сотиш масаласини муҳокама қилганмиз, бироқ ҳурмат юзасидан унинг исмини айтмайман. Лапорта эса мен 10 нафар футболчини таркибдан чиқариб юбормоқчи бўлганимни айтиб юрибди. Бундай одамларга ишониб бўлмайди».

Эслатиб ўтамиз, Хави 2021 йилдан 2024 йилга қадар «Барселона»га мураббийлик қилган ва жамоа билан Испания чемпионати ҳамда Суперкубогини қўлга киритган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг