Хави ЖЧ-2026да ким ғолиб бўлишини тахмин қилди
Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес Sky Sports нашрига берган интервьюсида 2026 йилги Жаҳон чемпионати ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Хавининг сўзларига кўра, мусобақа ғолиби Испания миллий жамоаси бўлади. Унинг фикрича, «Барселона»нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал нафақат турнирнинг энг яхши тўпурари, балки энг яхши футболчиси ҳам бўлади.
Собиқ мураббий Марокаш миллий жамоасини Жаҳон чемпионатининг энг кутилмаган жамоаси сифатида тилга олди. Энг яхши ёш футболчи номига эса «Барселона»нинг 22 ёшли марказий яримҳимоячиси Педрини лойиқ деб билди.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати июн—июль ойларида АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Бу галги турнирда 48 та жамоа иштирок этади.