locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хави Симонс — «Тоттенҳэм» футболчиси (The Athletic)

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хави Симонс — «Тоттенҳэм» футболчиси (The Athletic)
Фото: Getty Images

Хави Симонс «Тоттенҳэм»га ўтмоқда. Бу ҳақда The Athletiс хабар бермоқда.

Англия клуби 22 ёшли ҳужумкор яримҳимоячининг трансфери борасида «Лейпциг» билан келишувга эришди. Лондонликлар нидерландиялик футболчи учун 60 миллион евро тўлашади.

У янги жамоаси билан шахсий шартнома шартларини ҳам келишиб олган. Тез орада тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Симонс сўнгги икки мавсумни «Лейпциг»да ўтказган. У ўтган мавсумда Бундеслигада 25 ўйинда 10 та гол ва 7 та ассист қайд этган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг