locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хави: «Месси 2010 йилги «Олтин тўп»ни ҳаққоний ютган»

«Барселона» собиқ яримҳимоячиси Лео ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Хави «кўк-анорранглилар»нинг собиқ ҳужумчиси Лионель Месси 2010 йилда «Олтин тўп»ни ҳақли равишда қўлга киритган деб ҳисоблайди.

«Месси футболчи сифатида мендан анча устун, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ, бизни ўзаро солиштиришнинг ўзи мантиқсиз. У 2010 йилги «Олтин тўп»ни ютганида, адолат қарор топганини ҳис қилганман. Мен «Олтин тўп»дан маҳрум бўлганимни ёки мендан тортиб олинганини ҳис қилмайман», — деди Хави Ромарионинг YouTube-каналига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда Хави таркибида бўлган Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди. Ўша йилги «Олтин тўп» сўровномасида испаниялик яримҳимоячи учинчи ўринни эгаллаган. Иккинчи поғонадан эса «Барселона» ва «Фурия Роха»нинг яна бир собиқ яримҳимоячиси Андрес Иниеста жой олган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг