Хави: «Менинг «Барса» мураббийи сифатидаги бобим ёпилди»
Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ бош мураббийи Хави Эрнандес келажакда яна «кўк-анорранглилар» бошқарувига қайтиши борасидаги саволларга аниқ жавоб берди.
La Vanguardia нашрига берган интервьюсида испаниялик мутахассис клубдаги фаолияти якунланганини таъкидлади:
«Менинг «Барса» мураббийи сифатидаги бобим ёпилди, буни ҳозир шундай кўряпман. Мен ортга қайтмайман», — деди Хави.
Эслатиб ўтамиз, Хави 2021 йилдан 2024 йилга қадар «Барселона»ни бошқарган ва ушбу даврда Испания чемпионлиги ҳамда мамлакат Суперкубогида зафар қучган эди. Бунгача у Қатарнинг «Ал Садд» клубида мураббийлик қилган.
Ҳозирда ҳеч қайси жамоада фаолият юритмаётган мутахассис атрофида турли миш-мишлар юрибди. Хусусан, сўнгги хабарларда унинг хизматларига Марокаш миллий терма жамоаси томонидан қизиқиш билдирилаётгани айтилаётгани қайд этилмоқда.