Хави «Челси»ни бошқаришга тайёр, бироқ Лондон клуби бошқа номзодларни кўриб чиқмоқда
Испаниялик мутахассиснинг сўнгги иш жойи «Барселона» эди.
ФОТО: Getty Images
«Барселона» клуби собиқ бош мураббийи Хави Англияга кўчиб ўтишга ва «Челси» жамоасини бошқаришга тайёр. Бироқ, Лондон клуби ҳозирча испаниялик мутахассис хизматларига қизиқиш билдирмаяпти. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс маълум қилди.
Манба берган хабарга кўра, айни дамда «Челси» раҳбарияти бош мураббий лавозими учун Хаби Алонсо, Марку Силва ва Андони Ираола номзодларини кўриб чиқмоқда. Ушбу мутахассислар клубнинг «кучли назорати остида» бўлиб турибди.
Хавининг охирги иш жойи «Барселона» бўлиб, у жамоани 2021 йилдан 2024 йилгача бошқарган эди. Унинг қўл остида «кўк-анорранглилар» Испания чемпионлиги ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритишган.
Насрулло Каримов
Журналист