Хави «Челси» бош мураббийига айланиши мумкин
У ҳозирда ишсиз.
ФОТО: Getty images
Хави “Челси” бош мураббийи лавозимига номзодлардан бири ҳисобланади. Лондонликлар Лиам Розениор ишдан бўшатилганидан сўнг мураббий қидирмоқда.
Таъкидланишича, “Челси” раҳбарияти 46 ёшли Хави номзодини ижобий баҳоламоқда, чунки унинг услуби Энцо Мареска жамоада йўлга қўйган футболга ўхшайди.
Мареска қўл остида “Челси” Конференциялар Лигасини ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қўлга киритган.
Хави 2021-йилдан 2024-йилгача “Барселона”ни бошқарган. Унинг қўл остида каталонияликлар чемпионлик ва Испания Суперкубогини қўлга киритган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист