Хави: «Бизда Неймарни ортга қайтариш имконияти бор эди, аммо бу амалга ошмади»
«Барселона»нинг собиқ бош мураббийи бразилиялик ҳужумчининг каталонияликлар сафига қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
ФОТО: Getty Images
«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси ва мураббийи Хави бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг Каталония клубига амалга ошмаган қайтиши ҳақида гапириб берди.
Маълумот учун, айни пайтда футболчи «Сантос» шарафини ҳимоя қилмоқда.
«Бундай имконият бор эди, бироқ у амалга ошмади. Бунга бизнинг ўта оғир молиявий ҳолатимиз сабаб бўлди. Молиявий фэйр-плей қоидалари бизни қаттиқ чеклаб қўйганди, аввалги даврдан мерос бўлиб қолган маошлар эса жамоани кучайтириш борасидаги режаларимизга катта таъсир ўтказди.
Бу биз учун оғир ва ниҳоятда мураккаб давр эди, айнан шу сабабли Неймарга бизнинг молиявий ҳисоб-китобларимизда жой топилмади», — деди Хави Ромарионинг YouTube-каналига берган интервьюсида.
Насрулло Каримов
Журналист