locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хави «Барселона»даги трансфер сиёсатига танқид қилди

Испаниялик мутахассис 2021—2024 йиллар давомида каталонияликлар бош мураббийи сифатида фаолият юритган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» клуби собиқ бош мураббийи Хави ўз фаолияти давомида жамоанинг кадрлар сиёсати билан боғлиқ айрим тафсилотларни очиқлади. Мутаҳассиснинг таъкидлашича, раҳбарият унинг трансфер бўйича муҳим сўровларини рад этган.

La Vanguardia нашрига берган интервьюсида Хави таянч яримҳимояси билан боғлиқ муаммони қуйидагича изоҳлади:

«Мен раҳбариятдан Мартин Зубимендини сотиб олишни сўраган эдим. Бироқ менга "йўқ" деб жавоб беришди. Бу молиявий қарор эди ва улар арзонроқ вариантни танлашди. Ўшанда биз Бускетсни йўқотган эдик ва мен ўйлардим: қандай қилиб бундай бўлиши мумкин?»

Эслатиб ўтамиз, Хави 2021 йилдан 2024 йилгача каталонияликлар бошқарувида бўлиб, жамоа билан Испания чемпионлиги ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритган. Айни дамда у ишсиз ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, Мартин Зубименди «Реал Соседад»дан Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтган ва ҳозирда «канонирлар» сафида тўп сурмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг