locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хаверцнинг қачон қайтишининг тахминий вақти маълум

Немис футболчиси тиззасидан олган жароҳати сабабли 17 августдан бери ўйнамаяпти.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хаверцнинг қачон қайтишининг тахминий вақти маълум
ФОТО: Getty images

“Арсенал” ҳужумчиси Кай Хаверц жароҳати сабаб яқин ҳафталарни ўтказиб юборади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди.

Немис футболчиси тиззасидан олган жароҳати сабабли 17 августдан бери ўйнамаяпти. У жарроҳлик амалиётини ўтказган.

Аввалроқ Хаверц асосий таркибга қайтишига бир ҳафта қолган эди, бироқ жароҳат асорат берди. 26 ёшли форвард майдонга январ ойининг боши ёки ўрталарида қайтиши мумкин.

Қайд этилишича, Кай 8 январь куни АПЛ доирасидаги “Ливерпул”га қарши ўйинда “Арсенал” қайдномасига киритилиши мумкин.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг