locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хавьер Тебас: «Барселона» ҳакамларни сотиб олмаган, бу аниқ»

La Liga президенти «Негрейра иши» бўйича муносабат билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

La Liga президенти Хавьер Тебас «Негрейра иши» бўйича давом этаётган можароли вазиятга муносабат билдириб, «Барселона» ҳакамларни сотиб олган деган айбловларни рад этди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

«Биз ҳуқуқий давлатда яшаяпмиз ва қоидалар ҳамма учун баробар. Прокуратурага биринчи бўлиб «Реал» эмас, айнан биз мурожаат қилганмиз. Спорт тўғрисидаги қонунда бундай ҳолатлар учун уч йиллик даъво муддати белгиланган. Мен бу муддат анча узоқроқ бўлиши тарафдори эдим. Бироқ ҳозирги вазиятда бир нарса аён — «Барселона» ҳакамларга пул тўламаган, воқеалар ривожи шуни кўрсатмоқда», — дея таъкидлади Тебас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2023 йилда «кўк-анорранглилар»га ҳакамлар техник қўмитаси (CTA) собиқ вице-президенти Хосе Мария Негрейрага 2001–2018 йиллар оралиғида жами 8,4 млн евро миқдорида пора берганлик айби қўйилган эди.

«Барселона» эса ушбу маблағлар ҳакамлик бўйича техник ҳисоботлар тайёрловчи ташқи маслаҳатчи хизмати учун тўланганини таъкидлаб келади. Собиқ амалдор ҳам ҳакамлар қарорига таъсир ўтказиш мақсадида пора олганини мутлақ рад этган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг