locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хау жароҳатдаги Висса ҳақида маълумот берди

Футболчи ёзги трансфер ойнасида "қарғалар" сафига қўшилганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хау жароҳатдаги Висса ҳақида маълумот берди
ФОТО: Getty images

"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Ҳау жамоа форварди Йоан Виссанинг ҳолати ҳақида маълумот берди.

Футболчи ёзги трансфер ойнасида "қарғалар" сафига қўшилган, аммо дарҳол жароҳат олган ва ҳали ҳам жамоадаги дебютини ўтказмаган.

"Биз унинг қайтишига яқинлашмоқдамиз. Чоршанба куни 11 га 11 ўйинини ўтказдик, қайсидир маънода унинг учун. У майдонда тахминан ярим соат бўлди. Қувонарли жиҳати шуки, у яхши ишлади. Тез орада у қайтишга тайёрми ёки йўқлигини ҳал қиламиз", - дея Хаунинг сўзларини келтиради "қарғалар" матбуот хизмати.

Эртага, 6 декабрь куни Англия премьер-лигасининг 15-туридан ўрин олган "Ньюкасл" - "Бёрнли" учрашуви бўлиб ўтади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг