Хау «Барселона»дан учралган мағлубият ҳақида: «Натижадан хафсалам пир бўлди»
Эдди жамоасининг мағлубиятини гапирди.
ФОТО: Getty images
"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Хау Чемпионлар лигасида "Барселона"дан учралган мағлубиятдан (1:2) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Албатта, натижадан хафсалам пир бўлди. Гарчи мағлуб бўлганимизга қарамай, ўйинда эдик. “Барселона”дан ортда қолаётганимизни ҳис қилмадик. Биринчи бўлимда гол ура олмаганимиз жуда аламли. Бу эса ўйиндаги натижага таъсир қилди.
Футболчилар жонбозлик кўрсатишди, лекин қайсидир жойларда бизга маҳорат етишмади. Вазиятлардан қўлдан чиқардик. “Барселона” каби жамоаларга қарши баҳсларда ҳар бир вазиятдан фойдаланиш муҳим. Чунки бундай рақибга қарши кўп ҳам имконият бўлмаслиги мумкин”, — деди Хау.
Розикжон Султонмуродов
Журналист