locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Харри Магуайр: Бу қарор унинг ўзи учун ҳам, клуб учун ҳам тўғри бўлиши керак

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Харри Магуайр ҳужумчи Маркус Решфорднинг «қизил иблислар» лагерга қайтиши борасида ўз фикрини билдирди.
Футбол
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Харри Магуайр: Бу қарор унинг ўзи учун ҳам, клуб учун ҳам тўғри бўлиши керак
photo: gettyimages

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Харри Магуайр ҳужумчи Маркус Решфорднинг «қизил иблислар» лагерга қайтиши борасида ўз фикрини билдирди.

«Маркус билан муносабатларимиз аъло даражада ва шу йиллар давомида кўплаб ажойиб лаҳзаларни биргаликда бошдан кечирганмиз. У қандай ажойиб футболчи бўла олишини жуда яхши биламан. Икки томонлама мақбул қарор топиш клуб ва Маркуснинг ўзига боғлиқ эканлигига ишончим комил.

Албатта, агар Маркус қайтса, биз унинг майдонда тўп суришини, бахтли бўлишини ва ўз кучига ишонишини истаймиз. Бу қарор унинг ўзи учун ҳам, клуб учун ҳам тўғри бўлиши керак. Аммо кейинги мавсумда қайси клубда ўйнашидан қатъи назар, Маркуснинг ҳар қандай жамоа учун қанчалик фойдали футболчи бўла олишини ҳамма билади», — дея Магуайрнинг сўзларини келтиради журналист Стивен Райлстон.

2025/26 йилги мавсумда Решфорд «Барселона» таркибида барча турнирларда жами 49 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчининг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг