Харри Кейн 5-ўринга кўтарилди
ФОТО: Getty images
Харри Кейн Англия терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар бешлигига кирди.
ЖЧ-2026 саралашида Андорра билан ўйин (2:0) 32 ёшли форвард учун миллий жамоа либосидаги 108-ўйин бўлди.
“Бавария” форварди бу кўрсаткич бўйича Эшли Коулни ортда қолдирди ва Бобби Мур билан тенглашди - энди улар 5-ўринни бўлишиб турибди.
Улардан олдинда Стивен Жеррард (114), Дэвид Бекхэм (115), Уэйн Руни (120) ва Питер Шилтон (125).
Розикжон Султонмуродов
Журналист