locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ханс-Дитер Флик: Мен ҳар доим ижобий ўйлайман

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ханс-Дитер Флик: Мен ҳар доим ижобий ўйлайман
Расм: gettyimages.com

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоанинг «Реал» устидан қозонган драматик ғалабаси (4:3) ҳақида фикр билдирди.

«Мен ҳар доим ижобий ёндашаман. Миланда жамоа қандай характер кўрсатган бўлса, бугун ҳам шундай бўлди» , — деди Флик.

Германиялик мутахассис беллашувнинг аҳамияти ҳақида тўхталар экан, қуйидагиларни қўшди:

«Бу учрашувни энг асабий ўйин деб айта олмайман. “Барселона”дек клубда ишлаётганингизда мақсад аниқ бўлади. Бу ерда совринлар ютиш одатий ҳол».

Фликнинг сўзларига кўра, жамоа ғалабани муносиб нишонлаш ва мавсумни яхши якунлашни режалаштирган:

«Энди ғалабани нишонлаб, мавсумни максимал даражада якунлашимиз керак. Жамоа руҳи аъло даражада. Биз доим ҳужум қиламиз, босим остида ўйнаймиз. Бу сафар тўрт гол уриб, камбэк қилдик. Ишонаманки, мухлислар хурсанд. Мен ҳам шундайман».

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг