locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ханс-Дитер Флик «Барселона» билан янги шартнома бўйича келишувга эришди

Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2027 йилнинг ёзида якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» жамоасининг германиялик бош мураббийи Ханс-Дитер Флик клуб билан янги шартнома шартларини келишиб олди. Бу ҳақда инсайдер Фабрисио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, мутахассис билан тузиладиган янги битим 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлиб, у шартномани яна бир йилга — 2029 йилгача узайтириш бандини ҳам ўз ичига олади.

Хабарда айтилишича, барча тафсилотлар бир неча ҳафта олдин эришилган оғзаки келишувдан сўнг тўлиқ мувофиқлаштирилган. Ханс-Дитер Фликнинг агенти Пини Захави ва «Барселона» ўртасидаги музокаралар муваффақиятли якунланган.

Мураббийнинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар имзоланган эди. Келишув узайтирилгани ҳақидаги расмий баёнот бироздан кейин эълон қилиши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг