locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хамес Родригес «Миннесота Юнайтед»ни тарк этди

Колумбиялик футболчи эркин агентга айланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хамес Родригес «Миннесота Юнайтед»ни тарк этди
ФОТО: Getty images

Колумбия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хамес Родригес АҚШнинг MLS чемпионатида иштирок этувчи «Миннесота Юнайтед» клубини тарк этди.

22 июль куни клуб расман футболчи билан тузилган шартнома муддати якунлангани муносабати билан ҳамкорлик тўхтатилганини эълон қилди.

35 ёшли Родригес «Миннесота Юнайтед» сафида жами 8 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатма муаллифи бўлди.

Хамес Родригес фаолияти давомида Франциянинг «Монако», Испаниянинг «Реал Мадрид», Германиянинг «Бавария» ҳамда бошқа қатор машҳур клублар шарафини ҳимоя қилган. У, шунингдек, Колумбия терма жамоасининг сўнгги йиллардаги энг ёрқин футболчиларидан бири сифатида эътироф этилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг