locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хамес Родригес фаолиятини якунлаши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

Футболчи ҳозирда АҚШда тўп сурмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хамес Родригес фаолиятини якунлаши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди
ФОТО: Getty images

«Миннесота Юнайтед» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес Карерасини якунлаши мумкинлиги ҳақида тарқалган миш-мишларга ўз фикрини билдирди.

«Бу маълумотни ким тарқатганини билмайман, эҳтимол, Колумбияда кимдир кўришлар ёки лайк йиғиш учун бунга қўл урган. Бундай маълумотда бироз ҳам яхши хабардор бўлиш керак эди. Қанча вақт ўйнашни фақат мен билсам бўлади. Шуни айтаман: менда яна бир неча йиллик карьера бор. Ҳамма гаплар — ёлғон. Бу мамлакатга ва одамларга зарар қилади. Кўпчилик ҳақиқатга тўғри келмайдиганга ишонади. Мен бундай нарсани ҳеч қачон айтмаганман», — деди Родригес Footmercato’га, TyC Sports’га таяниб.

Унинг сўзларига кўра, у ҳар куни яхши машғулот ўтади ва майдонда ҳар доим барча имкониятларини ишга солади. «20, 30 ёки 40 дақиқа ўйнашингдан қатъи назар, ўйинни ўзгартиришга тайёр бўлишинг керак. Мен келажак ҳақида ўйлашим лозим. Мен энди ёш эмасман, аммо ишонаманки, олдимизда ижобий нарсалар бор», — деди футболчи.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг