Хамес Родригес Европага қайтишни режалаштирмоқда
Хамес ҳозирда Мексика чемпионатида ўйнамоқда.
ФОТО: Getty images
Колумбиялик ярим ҳимоячи Хамес Родригес Европага қайтиши мумкин, дея хабар бермоқда Marca нашри.
Манбага кўра, футболчининг хизматларига "Реал Овьедо" клуби қизиқиш билдирмоқда. Хамес айни дамда Мексиканинг "Леон" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Хавбекнинг меҳнат шартномаси декабрь ойида якунланади.
Қайд этилишича, футболчи Ла Лигага қайтишга ижобий қарамоқда. Ярим ҳимоячи Колумбия билан бирга Жаҳон чемпионатига бормоқчи.
Хамес Родригес бу мавсум "Леон" сафида 16 та ўйин ўтказиб, учта гол ва иккита ассист қайд этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист