locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Хамес фаолиятини МЛСда давом эттиради

Шартнома 2026 йил ёзигача мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Хамес фаолиятини МЛСда давом эттиради
Фото: Миннесота Юнайтед

Хамес Родригес фаолиятини МЛСда давом эттирадиган бўлди. Тажрибали футболчи “Миннесота Юнайтед” билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Хамес Америка клубига эркин агент сифатида қўшилди. Шартнома 2026 йил ёзигача мўлжалланган бўлиб, “Миннесота”да уни йил охиригача узайтириш ҳуқуқи мавжуд.

АҚШга кўчиб ўтишдан олдин Хамес 2025 йил бошидан буён Мексиканинг “Леон” клубида ўйнаган эди. У ерда 34 та учрашувда иштирок этиб, 5 та гол ва 9 та голли узатма муаллифи бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг