«Халл Сити» АПЛга қайтиши орқали қанча даромад топгани маълум қилинди
Клуб 9 йилдан сўнг яна юқори дивизионда ўйнайди.
ФОТО: Getty images
“Халл Сити” Чемпионшип финалида “Мидлсбро”ни енгиб, Англия Премьер-лигасига қайтди.
Sky Sports хабар беришича, жамоа юқори дивизионга қайтиш орқали 200 миллион евродан ортиқ даромад олиши кафолатланди.
Манбага кўра, клуб даромадининг асосий қисми телевидение ҳуқуқлари ва Премьер-лигадаги даромадларни тақсимлаш механизмлари орқали келади.
Ҳатто жамоа дарҳол пастки лигага тушиб кетган тақдирда ҳам, умумий тушум тахминан 228 миллион еврони ташкил қилиши мумкин. Бу эса элита дивизионга қайтишнинг катта иқтисодий самарасини кўрсатади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист