locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Халкнинг кейинги жамоаси маълум

39 ёшли форвард 2021-йил февралидан бери “Атлетико Минейро” сафида тўп суриб келаётганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Халкнинг кейинги жамоаси маълум
ФОТО: Getty images

“Атлетико Минейро”ни тарк этган ҳужумчи Халк фаолиятини “Флуминенсе”да давом эттиради. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ўз ижтимоий тармоқларида маълум қилди. Эҳтимолий трансфер тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаяпти.

39 ёшли форвард 2021-йил февралидан бери “Атлетико Минейро” сафида тўп суриб келаётганди. Унинг клуб билан шартномаси 2026-йил охиригача мўлжалланган эди, Transfermarkt портали эса футболчини тахминан 1 миллион евро қийматда баҳоламоқда.

Фаолияти давомида Халк, шунингдек, “Шанхай Порт”, “Зенит”, “Порту”, “Токио Верди”, “Кавасаки Фронтале”, “Консадоле Саппоро” ва “Витория” клубларида ҳам тўп сурган.

Жорий мавсумда бразилиялик футболчи “Атлетико Минейро” сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг