locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Халк фаолиятини Қозоғистонда давом эттириши мумкин

Футболчи Қозоғистон клубидан йилига 2 миллион евро атрофида маош сўрамоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Халк фаолиятини Қозоғистонда давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty images

"Атлетико Минейро" ҳужумчиси Халк Қозоғистонга кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Иван Карпов маълум қилди.

Манбага кўра, бразилиялик футболчига "Актобе" қизиқиш билдирмоқда. Бироқ бразилиялик футболчи Қозоғистон клубидан йилига 2 миллион евро атрофида маош сўрамоқда.

“Актобе” ҳозирча ушбу маошни беришга тайёр эмас. Шу сабаб музокаралар тўхтаб қолган. Лекин томонлар уларни давом эттириш эҳтимоли бор.

2025 йилда Халк 61 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва саккизта голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг